Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саёҳатчилар учун «хавфсиз йўлакча»

Саёҳатчилар учун «хавфсиз йўлакча»

Фото: «Zen.yandex.ru»

Греция коронавирус пандемиясини муваффақиятли енгиб ўтган давлатлар ўртасида саёҳат қилиш имконини берувчи «хавфсиз йўлак»ни яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Greek City Times» хабар берди.

Греция бош вазири Кириакос Мицотакиснинг таъкидлашича, бундай чора чегарадаги чекловларни олиб ташлагандан сўнг сайёҳликнинг тез тикланишига ҳамда ёз фаслидаёқ курортларнинг очилишига ёрдам беради.

Мицотакис бу таклифини вирусли инфекциян енгган ёки уни деярли бартараф этган еттита давлат раҳбарлари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда илгари сурди. Булар Австрия, Дания, Норвегия, Исроил, Сингапур, Чехия ва Австралия.

«Хавфсиз йўлаклар» — гигиеник стандартлар ва протоколлар бўлиб, улар сайёҳларга ўзлари ва ташриф буюраётган мамлакатлар аҳолиси учун хавф туғдирмасдан хавфсиз саёҳат қилиш имконини беради. Улар самолётда парвоз қилиш, меҳмонхоналарга жойлашиш, диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш қоидаларига амал қилиши зарур.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг