Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда коронавирус юқтирганлар сони нотўғри ҳисоблангандими?

Самарқандда коронавирус юқтирганлар сони нотўғри ҳисоблангандими?

Фото: Zarnews.uz

2020 йил 22 апрель соат 11:30 ҳолатига, Самарқандда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берган эди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Орадан кўп вақт ўтмай, бошқарма ўз хабарига тузатиш киритди: Самарқандда коронавирус билан касалланганлар 15 нафар, инфекция аломатлари кузатилаётганлар 64 нафарни ташкил этмоқда.

«Бугун 2020 йил 22 апрель соат 11:30 ҳолатига кўра, Самарқандда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 нафарни ташкил этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мутахассисларнинг охирги хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг 15 нафарида «Covid-19» инфекцияси расман тасдиқланган. 64 нафар беморда эса мазкур вирус аломатлари кузатилган. Ҳозирда тиббий текширувлар давом этмоқда», дейилади бошқарма хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг