Россия коронавирус қайд этилиши бўйича Германия ва Франциядан ўтиб кетди

«Worldometer» маълумотларига кўра, Россияда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери энг йирик суткалик ўсиш қайд этилди — 11 231 нафар!
Мамлакатда коронавирусни юқтирганлар жами сони 177 160 нафарга етди ва бу борада нафақат Германия (168 162), балки Франция (174 191) ҳам ортда қолди.
Россия энди коронавирус қайд этилишлари бўйича дунёнинг 5-мамлакатига айланди ва катта эҳтимол билан, бу жойида ҳам узоқ қолмайди...
177 160 нафар — бу жуда кўп, бутун дунёни ваҳимага солган Хитой (82 885)да бунинг ярми ҳам қайд этилмаган!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter