«Реал»нинг икки асосий футболчиси коронавирусга чалинди
Мадриднинг «Реал» клуби жамоа аъзоларида коронавирус аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жамоа футболчилари Каземиро ва Эден Азарнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берган. Ҳар икки футболчи ҳам жамоадан алоҳида назоратга олиниб, ўзини яккалаш тартибига ўтказилган. Энди бу футболчиларни икки ҳафталик карантин кутмоқда.
Мадрид клуби бу турда сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушди. Шундан кейин ФИФА кунлари сабаб чемпионатда танаффус бўлади.
«Реал» Ла Лигада 7 ўйиндан кейин 16 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter