«Ақлли ниқоб» дастурчилари «Covid-19 Challenge 2020» ғолиби бўлди
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабалари Достон Мардиев ва Азиза Абдуракҳманова «Ақлли ниқоб»ни яратганлари ҳақида хабар берган эдик.
Улар ўз дастурларини «Covid-19 Challenge 2020» пандемия оқибатларини юмшатиш учун инновацион воситалар ва ечимларни топиш танловига тақдим этишди ва финал босқичида ғолибликни қўлга киритдилар. Бу ҳақда университетнинг матбуот хизмати хабар беради.
Инқирозга қарши қаратилган танловда 600 дан ортиқ аризачилар Соғлиқни сақлаш, Аҳолининг муҳтож қатламига кўмаклашиш, Кичик бизнес ва бандликни қўллаб-қувватлаш, Таълим, Бўш вақт ва бошқа шу каби йўналишлар бўйича қатнашдилар. Танлов натижаларига кўра ташкилотчилар ҳар бир йўналиш бўйича учта энг яхши иштирокчилари танлаб олинди.
IT-Парк матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 5та энг яҳши лойиҳа ғолиб деб топилди:
- «Ҳаёт харитаси» – ёрдамга муҳтож бўлганлар ва кўнгиллилар алоқага киришишлари учун платформа.
- «Бирдамлик» лойиҳаси муҳтож одамларнинг аризаларини тўплаш учун сайт ва телеграм-бот.
- «Human House» онлайн мактаби Ўзбекистоннинг меъморчилиги, археологияси, урф-одатлари, этнографияси, амалий санъати бўйича маърузалар ўтказиш учун платформа.
- «Cambridgeonline.uz» платформаси – бу таълим муассасалари ва ўқитувчилар учун tas-ix тизимида дарс ўтишга мослашган B2B маҳсулотидир.
- «Ақлли ниқоб» – бу ҳарорат, йўтал, нафас олиш қийинлашуви ва қондаги кислород миқдорини текширувчи ниқоб. Олинган маълумотлар махсус алгоритм ёрдамида Covid-19 ва бошқа юқумли касалликларнинг аломатлари билан таққосланади ва тахминий ташхис қўйилади.
«Covid-19 Challenge 2020» ғолиблари ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ оладилар, танлов ташкилотчилари томонидан қўллаб-қувватланадилар, шунингдек лойиҳаларни тўлиқ амалга оширишда ёрдам бериш учун менторлардан техник ёрдам оладилар. Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети в.б.ректори Музаффар Джалалов талабаларни бундай муҳим мусобақадаги ғалабаси билан табриклади ва келажакда барча ишларда ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Танлов ташкилотчилари: БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, IT-парк, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар академияси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий, ўрта ва махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш маркази, Рақамли ишонч фонди, Жаҳон банки ва лойиҳа координатори ЭХҲТнинг Ўзбекистондаги вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter