Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев «боши узра қора булутлар»га изоҳ берди

Расул Кушербаев «боши узра қора булутлар»га изоҳ берди

Куни кеча «Эзгулик» жамияти раҳбари А.Ташанов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бошида қора булутлар айланаётнига ишора қилгани ва бунинг сабаблари борлиги ҳақида пост қолдирганди.

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда депутат билан боғлиқ бу хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан кўплаб фикрлар билдирилди. Депутат Расул Кушербаевни қўллаб-қувватловчи кўплаб постлар қолдирилди. Бу ўринда кўпчилик айнан депутатнинг ўзидан изоҳ кутишаётган эди.

Бугун, Расул Кушербаев воқеаларга қуйидагича муносабат билдириб ўтди.

«Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун: депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб, ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман.

Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат!» – дея изоҳ ёзиб қолдирди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг