Расман! 12 ёшдан катта болалар ҳам эмланади
Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.
Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter