Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров: Тўй кортежи машиналарини тортиб олиб, сотиб юборинглар

Рамзан Қодиров: Тўй кортежи машиналарини тортиб олиб, сотиб юборинглар

Фото: «Versiya.info»

Чеченистонда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов қоидаларини бузганларга жазо кучайтирилади. Республика раҳбари Рамзан Қодиров тўй кортежларидаги автомобилларни олиб қўйишга қарор қилди, дея хабар берди «Кавказский узел».

Оператив штаб йиғилишида Рамзан Қодиров тўй маросимларини ташкил этиш қоидаларини бузганларни кескин танқид қилди. «Мен уларнинг машиналарини тортиб олиб, сотиб юборишни айтдим», — деб буюрган Чеченистон раҳбари. Унинг сўзларига кўра, тушган маблағлар шифокорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши зарур.

Қодиров, шунингдек, қоидани бузган кимсалар коронавирусни юқтирган беморлар ётган шифохоналарда кўнгилли бўлиб ишлаши кераклигини таъкидлаган.

Чеченистон мусулмонлар идораси вакилининг сўзларига кўра, бир неча кун олдин юз берган воқеа республика раҳбарининг жаҳлини чиқарган — келинни лимузинда олиб кетишган, тўй кортежида эса бир нечта машина бўлган. Аниқланишича, тўй ташкилотчилари имомни чалғитишган — улар келинни олиб келишдан бир кун олдин маросимларни ўтказишни сўрашган. Келинни олиб кетгани эса фақат икки машина келади деб айтишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг