Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 44 нафарга етди
Коронавирус инфекциясини янги юқтирганларнинг етти нафари Қозоғистон пойтахтида қайд этилди. Касалланганларнинг умумий сони 44 нафарга етди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
«Нурсултон шаҳрида яна еттита коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди. Ҳозирги кунда мамлакатда 44 та коронавирус ҳолати рўйхатга олинган», — деб ёзади «РИА Новости».
Пресс-релизда ёзилишича, 19 таси Олмаотада, 25 таси Нурсултонда қайд этилган.
Пайшанба куни Нурсултон ва Олмаотада коронавирус туфайли карантин жорий этилди. 16 мартдан бери мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter