Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 4 минг нафардан ошди

Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 4 минг нафардан ошди

Фото: «Inbusiness.kz»

«Worldometer» маълумотига кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 4 049 нафарга етди.

Қўшни мамлакатда коронавирус илк марта қайд этилган 13 мартдан бери апрелнинг сўнгги куни ва май кунларида кунига янги касаллар сони тобора кўп аниқланди:

  • 30 апрель — 264 нафар;
  • 1 май — 195 нафар;
  • 2 май — 260 нафар;

Фақат кеча, 3 май куни нисбатан пасайиш юз берди — 63 нафар бемор. Аммо бугун, 4 май куни шу соатгача аниқланган беморлар сони яна ошди — 129 нафар.

Қозоғистон коронавирус кўп қайд этилиши бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи, собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида Россия, Беларусь, Украина ва Молдовадан сўнг бешинчи ўринда турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг