Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда бир кунда 6500 нафардан зиёд ковид-бемор аниқланди

Қозоғистонда бир кунда 6500 нафардан зиёд ковид-бемор аниқланди

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 23 июль куни мамлакат бўйича 6521 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Энг кўп беморлар пойтахт Нурсултон (1522 нафар), Олмаота (1080) ва Чимкент (507)да қайд этилган.

Мамлакатда пандемия даврида вирусни юқтирганлар жами сони 522 638 нафарга етди. Шулардан 444 239 нафарини соғайганлар ташкил этади.

Қўшни мамлакатда эпидемиологик ҳолат танглашмоқда, Нурсултонда 26 июлдан айрим карантин чекловлари кучга кириши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг