Қорақалпоғистонда яна 15 киши коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 372 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter