«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларнинг янги талаблари белгиланди
Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Шу билан бирга 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:
🔴 «қизил» тоифадаги ҳудудларда:
➖ якка тартибдаги ҳунармандчилик;
➖ автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
➖ электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
➖ ижара ва лизинг хизматлари;
➖ бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;
🔴 «сариқ» тоифадаги ҳудудларда «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ риэлторлик фаолияти;
➖ реклама ва маркетинг фаолияти;
➖ хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
➖ меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
➖ парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;
🔴 «яшил» тоифадаги ҳудудларда «сариқ» ва «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
➖ музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ ветеринария хизматлари;
➖ биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter