Қишки қўлқоплар коронавирусдан ҳимоя қиладими? — Вирусолог жавоб берди
Вирусолог коронавирусдан ҳимоя қилишда қишки қўлқопларнинг самарадорлигини баҳолади. Бу ҳақда Сеченов университети тиббий паразитология, тропик ва трансмиссив касалликлар институти директори, РФА мухбир аъзоси Александр Лукашев «РИА Новости»га маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, матодан тикилган оддий қўлқоплар худди резина қўлқоплар сингари вирусни юқтириш эҳтимолини камайтиради. Шунга қарамай, мутахассис таъкидлашича, қўлқоп билан бурун қашланадиган бўлса, ҳеч қандай қўлқопдан фойда бўлмайди. Лукашевнинг қайд этишича, коронавируснинг алоқа йўли билан юқиши тўлиқ ўрганилмаган. Шу боис қўлқопларнинг самараси қанчалик юқори эканлигини баҳолаш мушкул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter