Қирғизистонда рекорд даражада коронавирус ҳолати қайд этилди
Қирғизистонда бир кеча-кундузда 205 та коронавирус ҳолати аниқланди: бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш республика штаби маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
«2020 йил 22 июнь ҳолатига кўра, республика бўйича 205 та янги СOVID-19 ҳолати қайд этилди, улардан 82 нафари — Бишкекда аниқланди», — деди штаб вакили. Бу пандемия бошлангандан буён Қирғизистонда бир кеча-кундузда қайд этилган энг юқори касалланиш ҳолатидир.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, тунов куни COVID-19 ни юқтирган уч нафар бемор вафот этди: 1952 йилда туғилган эркак, 1952 ва 1960 йилларда туғилган иккита аёл. Ўтган бир кеча-кундузда 10 та бемор шифохонадан тузалиб чиқди.
Штабнинг маълум қилишича, касалликни янги юқтирганлар орасида 26 нафар тиббиёт ходими ҳам бор. Коронавирус пандемияси даврида соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг жами 582 нафарида коронавирус қайд этилган.
Шу тариқа, бугунги кунга келиб, Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 3356 кишига етди. Шулардан 2021 нафари шифохонадан тузалиб чиққан бўлса, 40 киши вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter