Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда 100 дан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга чалинди

Қирғизистонда 100 дан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга чалинди

Фото: «Yandex.ru»

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимлари сони 104 нафарга етди, дея хабар берди «РИА Новости».

«Бир кеча-кундузда 5 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 тасдиқланган бўлиб, улардан тўрттаси Бишкекда», — дейди штаб вакили.

Унинг сўзларига кўра, бир кеча-кундузда республикада жами 17 киши коронавирусга чалинди. Шу тариқа касалликни юқтирганлар сони 466 нафарга етган. 5 киши вафот этган. 11 нафар беморнинг аҳволи оғир. Маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар 7,5 минг киши билан алоқада бўлишган. Беморларнинг 91 фоизи тузалди.

Касаллик тарқалгани боис республикада фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. Бир қатор шаҳарлар, жумладан, пойтахтда — фавқулодда ҳолат тартиби.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг