Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ёшдаги болаларда коронавирус юқтириш хавфи юқори?

Қайси ёшдаги болаларда коронавирус юқтириш хавфи юқори?

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси юзасидан аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

Фарзандимда рахит касалиги натижасида кўкрак қафаси ички томонга кириб ўсган. У қандай тартибда таҳсил олгани маъқул?

— Вояга етмаганлар орасида 6-7 ёшдаги болалар COVID-19га чалиниши энг юқори мойилликда деб баҳоланади.

Коронавирус инфекцияси ривожланиш хавфи қуйидаги болаларда кузатилиши мумкин:

  • тана вазни кам бўлган;
  • рахит;
  • темир танқислиги -камқонлик;
  • бронхиал астмадан азият чекувчилар;
  • туғма юрак нуксонлари мавжуд бўлганлар;
  • эндокрин тизими ва сийдик ажратиш тизими касалликларида;
  • онкологик касалликларда;
  • турли генезли иммунодефицит холатларда.

Агар сизнинг фарзандингизда юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, дарсларни онлайн ўзлаштириш тавсия этилади.

Ангина ва аллергик касаллиги бор болалар мактабга борса бўладими?

— Агар фарзандингизда сурункали тонзиллит мавжуд бўлса, коронавирус билан касалланиш хавфи юқори.

Шу сабабли, ушбу касаллик мавжуд бўлган инсонлар ниқоб тақиш, оғиз бўшлиғини чайқаш ва инфекция ўчоқларини санация қилиш мақсадида ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Касалликнинг хуруж даврларида дистанцион ўқишга ўтиш тавсия қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг