Қатъий карантин чекловлари режалаштирилмаган
Ўзбекистонда қатъий карантин чекловларини киритиш ҳозирда режалаштирилмаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.
«Чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам эмланишимиз керак», — деди у.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг айтишича, вакцина «омикрон»дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос. Уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтириш ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлиш керак.
Аввалроқ ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмаслиги қайд этилганди.
Шунингдек, «Омикрон» штамми аниқлангани нега орадан икки кун ўтиб эълон қилинганига изоҳ берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter