Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар коронавирус бўйича чекловларни кучайтирди

Қатар коронавирус бўйича чекловларни кучайтирди

Фото: «Anadolu Agency»

Қатар ҳукумати коронавирус падемияси бўйича чекловларни яна кучайтиришни бошлади, чунки мамлакат ҳудудида «британ штамми»ни юқтирганлар аниқланган. Бу ҳақда бугун, 25 март куни Қатарнинг «Gulf Times» нашри хабар берди.

«Чекловлар эртага (жума, 26 март)дан кучга киради», — дейилади ҳукумат хабарида.

Янги чекловларга кўра, спорт заллари ва тўгараклари ёпилади, 12 ёшгача болаларнинг дўконларга бориши тақиқланади, дўконларга бир пайтнинг ўзида кўпи билан харидорларнинг 30 фоизигача киришига рухсат берилади.

Шунингдек, кинотеатрлар, музейлар, умумий овқатланиш муассасаларига кирувчиларнинг сони чекланмоқда, уйга меҳмон чақириш, очиқ ҳавода бир жойда беш кишидан ортиқ тўпланиши тақиқланмоқда.

Маълумотларга кўра, пандемия даврида Қатарда ковидга чалинганлар сони 175 минг нафардан ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг