Энди қадамингни ўйлаб бос! Тошкентда 500дан ортиқ «пост» ташкил этилди
Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида «Жамоатчилик назорати маскани» ташкил этилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бундай масканларда фаолият юритиш учун маҳалла раиси, ҳудудга қарашли профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси, Фидокор ёшлар гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат гуруҳ тузилган.
Ҳар бир гуруҳга карантин шароитида маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўта зарурат юзага келгандагина (керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон сотиб олиш) кўчага чиқишларини ҳамда ниқоб тақмасдан ҳаракатланмасликларини тўлиқ назорат остига олиш вазифаси топширилган.
«Жамоатчилик назорати маскани» аъзолари туну-кун маҳаллаларда юриб, фуқароларнинг заруратсиз ташқарига чиқмаслиги ва карантин тартиб-қоидаларига амал қилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter