Путин коронавирусга қарши вакцина қизига қандай таъсир қилганини сўзлаб берди
Россия президенти Владимир Путин қизларидан бири коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди. Буни у ҳукумат йиғилишида COVID-19 га қарши биринчи Россия вакцинаси давлат рўйхатига олинганини эълон қилгандан сўнг сўзлаб берди.
«Қизларимдан бири эмланди. У ҳам тажрибада қатнашди. Биринчи эмлашдан сўнг унинг ҳарорати 38, кейинги куни 37 дан сал юқори бўлди, холос», — деди Путин.
«Иккинчи эмлашда олган уколдан кейин ҳам ҳарорати сал кўтарилди, кейин яна тушди. Ўзини яхши ҳис қиляпти, кўрсаткичлари ҳам юқори», — қўшиб қўйди президент.
Унинг таъкидлашича, «кўпгина одамларда эмлашдан кейин ҳарорати ҳам кўтарилмаган, бошқа ташқи белгилар ҳам кузатилмаган». «Умуман олганда, ҳеч нима бўлмагандай ўтяпти», — дея хулоса қилди Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter