Президент 11 мингга яқин ходимнинг маошини 2,5 бараварга оширди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг иш ҳақи оширилганини маълум қилди.
«Мамлакатимиз тиббиёт ходимларининг бугунги кунда касалликка қарши олиб бораётган машаққатли ва ўта масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш учун куни кеча яна бир муҳим қарорни имзоладим.
Унга кўра, санитария-эпидемиология хизматининг қарийб 11 мингга яқин барча тоифадаги тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди» – деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter