Португалия фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлади
Португалия ҳукумати янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Испания билан чегарани ёпишга қарор қилган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, фармон жума куни кучга киради ва икки ҳафта давомида амал қилади.
Шунингдек, 14 кун давомида ҳокимият фуқароларнинг мамлакат ташқарисига ҳаво ва қуруқлик билан чиқиб кетишига чекловлар қўяди. Аввалроқ республика парламенти фавқулодда ҳолатни 14 февралга қадар узайтиргани ҳақида маълум қилган эди.
Ҳукумат фикрига кўра, эпидемияга қарши кураш чоралари нафақат одамларнинг ҳаракатига, балки касалхоналарда ишлаш учун нафақага чиққан шифокорларни сафарбар қилишга имкон беради. Сўнгги пайтларда мамлакатда юқтириш даражаси ошиб бораётганидан расмийлар жуда хавотирда.
Ўтган кун давомида COVID-19 оқибатларидан 303 бемор вафот этган — бу эпидемия бошланганидан бери Португалиядаги энг юқори кўрсаткичдир. 24 соат ичида 16 432 кишида коронавирус аниқланган.
COVID-19 ўлимининг ва инфекцияларининг энг кўп сони Лиссабон ва Вале-Де-Тежу минтақаларида кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Марта Темиданинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланганларнинг тахминан 50 фоиз қисми Буюк Британияда топилган штамми билан касалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter