Польшада нохуш рекорд қайд этилди
Польшада бир кеча-кундузда 903 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги «Twitter»даги саҳифасида маълум қилган.
«Reuters» агентлигининг хабар беришича, бу кўрсаткич COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шу тариқа бир кунда касалланганлар сони бўйича аввалги рекорд янгиланди. Айниқса, Силезском, Малопольском ва Мазовецкомда коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпроқ қайд этилган.
Таъкидланишича, бир кеча-кундузда мамлакатда 13 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган. Лекин уларнинг ҳаммасида ҳамроҳ касалликлари бўлганлиги айтилмоқда.
Польшада эпидемия бошлангандан буён жами 60,3 минг киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 1938 нафари вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter