Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда қарийб 190 миллион киши ковидни юқтириб олди

Дунёда қарийб 190 миллион киши ковидни юқтириб олди

Фото: Pradeep Gaur/Keystone Press Agency/Global Look Press

Дунёда COVID-19га чалинганлар сони якшанба куни эрталаб 189 998 957 кишини ташкил этди, дея хабар берди Aмериканинг Жонс Хопкинс университети.

Пандемия бошланганидан буён COVID-19 ва шу билан боғлиқ касалликлардан вафот этганлар сони 4 082 349 кишига етди.

15 миллиондан ортиқ касалланганлар қайд этилган мамлакатлар рўйхатига AҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия киради. Ушбу рўйхатда АҚШ биринчи ўринда: 34 069 064 COVID-19га чалинган ва 608 898 та киши ҳаётдан кўз юмган.

Рўйхатда кейинги ўринда Ҳиндистон бормоқда: 31 106 065 ҳолат ва 413 609 ўлим.

Бразилияда 19 342 448 та ҳолат қайд этилган бўлиб, 541 266 киши вафот этди. Мамлакат рейтингда учинчи ўринни эгаллаган.

Worldometer статистик портали маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб дунёнинг 1 миллион аҳолисига 525,9 та ўлим тўғри келади. АҚШда 1 миллион аҳолига 1876 киши, Ҳиндистонда — 297, Бразилияда — 2528 ўлим кузатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг