«Pfizer» вакцинасидан сўнг 13 исроилликнинг юзи фалажланиб қолди
«Pfizer» компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи дозасини олгандан кейин 13 нафар исроилликнинг юз нервлари фалажланиб қолди, дея хабар берди «Едиот Ахронот».
«Вазирлик маълумотларига кўра, камида 13 кишида парез аломатлари пайдо бўлган, аммо соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларнинг фикрича, амалда бундай ҳолатлар сони кўпроқ», — деб ёзади газета.
Мана, масалан, вакцина қабул қилганлардан бири эмлангандан бир неча дақиқа ўтгач ияги ва оғзида ғалати ҳолатни ҳис қилганини маълум қилган.
«Мен 28 соат у билан бирга юрдим. Бутунлай йўқолди деб айтолмайман, бироқ менда бундан бошқа оғриқ йўқ», — деди у.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, биринчи доза юборилгандан сўнг парез аломатлари пайдо бўлган беморларга иккинчи доза тузалгунга қадар берилмай туриши керак. Бироқ шифокорлар бундай вазиятда иккинчи дозани юборишнинг мақбуллигига шубҳа билан қарашмоқда.
Исроилда аҳолини COVID-19га қарши оммавий эмлаш 20 декабрда бошланди. Иккинчи дозаси 10 январдан юборила бошланди. Биринчи босқичда вакцинани тиббиёт ходимлари, тиббиёт талабалари, гериатрия муассасалари ходимлари ва ҳокимият органлари вакиллари қабул қилишди. Иккинчи босқичда 60 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф гуруҳига кирувчи одамлар эмланишди. Вакцинанинг биринчи дозасини икки миллиондан, иккинчи дозасини 200 мингдан ортиқ одам қабул қилишди.
Исроиллик кекса одам COVID-19га қарши эмланганидан сўнг юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter