Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пайариқда 11 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган

Пайариқда 11 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган

Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туманда 28 нафар фуқарода вирус аниқланган.

Беморларнинг 11 нафари (10 нафари вилоят, 1 нафари туман) тиббиёт ходими, 1 нафари туман газ идораси ходими, 1 нафари ИИБ ходими, 3 нафари мавсумий ишчи, 1 нафари ҳайдовчи, 1 нафари тадбиркор, 4 нафари уй бекаси, 2 нафари мактаб ўқувчиси, 4 нафари пенсиядаги инсонлардир.

Кеча, 30 май куни туман санитария-эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан 186 та аҳоли хонадонларида эпидемологик суриштурув ишлари олиб борилди. 736 нафар фуқаронинг тана ҳарорати ўлчаниб, шундан 5 нафарида тана ҳарорати кўтарилгани аниқланди.

162 нафар фуқародан коронатест олинди ва 186 та хонадонда дезинфекция ишлари олиб борилди. 17 та хонадон 14 кунлик карантинга олинди.

Туманда 51 та маъмурий бино, 52 та савдо дўкони,16 та гўшт дўкони, 34 та дорихона, 6 та етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи ошхоналар, 4 та кўп қавватли уйларнинг кириш йўлаклари ва болалар ўйин майдончаларида дезинфекция тадбирлари ўтказилди.

Марказда 234 та енгил автомобилларда зарарсизлантириш ишлари бажарилди.

Туманда ташкил этилган Лаззат манзилгоҳи, Имом Бухорий, Янгиҳаёт, Қумчуқ маҳаллалари ва Пайариқ шаҳрига кириш ҳамда чиқиш постларида навбатчилик ташкил этилган бўлиб дезинфекция тадбирлари тўлиқ амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг