Ўзбекистонга Франциядан вакцина келтирилмоқда
14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.
Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Шунда юртимизга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.
Улардан:
- 370 000 дозаси «Sputnik V»,
- 986 480 дозаси AstraZeneca,
- 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter