Ўзбекистондаги маҳкумлар учун Европадан инсонпарварлик ёрдами келди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасаларига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олишда Бош бошқарма томонидан олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бу ҳақда ИИВ ЖИЭББ Ахборот хизмати хабар берди.
Инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, ҳимоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигинена хамда антибактериал воситаларни жамлаган бўлиб, унинг умумий қиймати 180 миллион сўмдан ортиқдир.
Ушбу воситалар тарбия колониясидаги вояга етмаган маҳкумлар ва маҳкума аёлларнинг колониясида жазо муддатини ўтаётган махсус контингент учун шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга мақсадли равишда етказиб берилди.
Ўз навбатида ИИВ ЖИЭББ раҳбарияти жазони ижро этиш муассасаларида «СOVID-19» инфекцияси кириб келишининг олдини олиш бўйича кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Джон МакГрегорга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter