Ўзбекистонда кунлик вакцинациялаш бўйича рекорд қайд этилди
Кеча, 6 август санасида 461 мингдан ортиқ эмлаш амалга оширилиб, кунлик рекорд натижа қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Умумий ҳисобда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 461 802 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
– 1-босқич эмланганлар 374 058 нафарни,
– 2-босқич эмланганлар 66 499 нафарни,
– 3-босқич эмланганлар 21 245 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 554 258 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
– 1-босқич эмланганлар 6 446 527 нафарни,
– 2-босқичда эмланганлар 2 240 447 нафарни,
– 3-босқич эмланганлар 867 284 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа бугунги кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 319 956 нафарни ташкил қилмоқда.
6 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринлар қуйидагича кўриниш олди:
– Самарқанд вилояти (55 437 доза),
– Қашқадарё вилояти (48 978 доза),
– Андижон вилояти (46 138 доза),
– Фарғона вилояти (43 464 доза)
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
– Фарғона вилоятида 1 161 144 доза,
– Наманган вилоятида 1 158 484 доза,
– Андижон вилоятида 1 042 250 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter