Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш ҳолатлари кескин камайди

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш ҳолатлари кескин камайди

Фото: «Звезда»

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 май соат 23:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар жами сони 2207 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 17:00 ҳолатига, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил этгани хабар қилинганди. Ўтган вақт давомида яна 3 кишида инфекция аниқланди. Бугун коронавирусни юқтириш бўйича жами 18 та ҳолат қайд этилди.

Солиштириш учун:

Охирги марта коронавирусни юқтириш бўйича энг паст кўрсаткич 26 апрель куни қайд этилганди — 7 нафар.

Кейинги кунги кўрсаткичлар:

  • 27 апрель —26 нафар;
  • 28 апрель — 35 нафар;
  • 29 апрель — 63 нафар;
  • 30 апрель — 37 нафар;
  • 1 май — 47 нафар;
  • 2 май — 37 нафар;
  • 3 май — 31 нафар;
  • 4 май — 40 нафар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг