Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бугунга қадар 12 484 та карантинни бузиш ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда бугунга қадар 12 484 та карантинни бузиш ҳолати аниқланди

Фото:«Nuz.uz»

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 12 484 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қоидабузарликлар ҳудудлар кесимида:

- Тошкент шаҳрида – 2 150 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 1 001 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 117 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 624 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 1 330 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 657 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 826 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 239 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 456 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 1 681 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 221 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 979 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 717 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 486 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

29 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски Қовунчи» қишлоғида яшовчи С.М. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланиб,  МЖтКнинг 54-1-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 1965 й.т. А.Ш. 27 март куни ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан огохлантирилган бўлишига қарамасдан, «Куёв навкар» тўй маросимини ўтказганлиги аниқланиб, ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг