Ўзбекистон олимлари коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топишди
Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тўплам ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга. У академиянинг Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.
«SARS-CoV-2 вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30% га арзонроқ) каби устунликларга эга», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатган.
У «ENKOR» номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилган.
Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter