Ўзбекистоннинг икки вакцинаси ЖССТ номзод-вакциналари рўйхатига кирди

Ўзбекистон олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина – Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг коронавирус S оқсили асосидаги рекомбинант вакцинаси ҳамда Фанлар академиясининг NTD, RBD ва HR1-HR2 вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.
ЖССТнинг маълумотлар базаси COVID-19 вакцинасига қарши вакцина-номзодлари тўғрисида тўлиқ маълумотларни йиғиб боради. Мазкур база мунтазам равишда – ҳафтасига икки марта янгиланади. Унда COVID-19га қарши номзод-вакциналарнинг клиник ва клиник олди жадвали келтирилган бўлиб, номзод-вакциналарни таҳлил қилиш имкониятини беради. Ҳар бир вакцинанинг 1-фаза, 2-фаза ва 3-фаза синовлари кузатилади.
Вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги илмий мақолаларга ҳаволалар берилади. Шунингдек, бу база ҳар бир номзод-вакцинанинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter