Ота-онаси мажбурлаб уйлантирган куёв тўйдан икки кун ўтиб вафот этди — Ҳиндистон
Ҳиндистонда 30 ёшли куёв тўйдан икки кун ўтиб вафот этди. У 300 дан зиёд инсонга коронавирусни юқтирганликда гумон қилиняпти, деб хабар берди «New York Post».
Хабарга кўра, касби дастурчи-муҳандис бўлган куёв касаллиги боис (кучли иситма ва диарея) оила катталаридан тўйни ўтказмасликни сўраган. Аммо унга қулоқ тутишмаган...
Энг ажабланарлиси, 14 июнь куни касали зўрайиб кетган куёв эртасига белгиланган тўйни тўхтатишга уриниб кўрганида ҳар икки томоннинг оила катталари бунга унашмаган. Тўй бекор бўлса, улар катта харажатга тушишарди, деган куёвнинг қариндошларидан бири.
Тўйдан сўнг, икки кун ўтиб, куёвнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Касалхонага кетишда, йўлнинг ўзида жон таслим қилган. Жасадини ҳиндча одатларга кўра, ўтда куйдиришган, коронавирусга чалинганини эса билишмаган ҳам.
Ўша қариндошнинг айтишича, қишлоқ туманларида бу касаллик кам кузатилаётгани учун одамлар коронавирусдан унчалик чўчишмайди.
Айни пайтда маҳаллий ҳукумат инфекция кенг тарқаб кетишининг олдини олишга уринмоқда. Тўйда қатнашган одамлар (360 дан ортиқ) текширилганида, 15 нафарида коронавирус аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter