Она сутида коронавирус аниқландими?
Эмизганда онадан болага COVID-19 юқиш хавфи ҳозирча аниқланмади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг оналар, чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар саломатлиги департаменти директори Аншу Банержи. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Биз она сутида вирус зарраларини аниқладик, аммо она сутида тирик вирусни тополмадик. Шундай экан, онадан болага вирус юқиш хавфи ҳозирча аниқланмади», — деди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 7,4 миллион киши касалланган бўлиб, улардан 418 минг нафари вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter