Олмаотада 147 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган шифохона бош шифокори ишдан бўшатилди
Олмаота марказий шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори Алмаз Жувашев мазкур муассасада тиббиёт ходимлари орасида коронавирус тарқалиб кетгани учун ишдан бўшатилди, дея хабар берди «РИА Новости».
Аввалроқ бошқарма бошлиғи Тлеухан Абилдаев сешанба куни шифохонанинг 110 нафар тиббиёт ходимида коронавирус тасдиқланганини маълум қилганди. Матбуот хизматининг таъкидлашича, шу тариқа шифохона тиббиёт ходимлари орасида касалланганлар сони 147 нафарга етган.
«Шифохона бош шифокори Алмаз Жувашев 14 апрель куни ишдан бўшатилди, у ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди», — дея маълум қилди матбуот хизмати.
Қозоғистонда 1267 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 14 нафари ҳаётдан кўз юмди. Мамлакатда коронавирус туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат тартиби 2020 йил 1 май соат 07:00 гача узайтирилгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter