Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавирус яна неча йил хавф солишини айтишди

Олимлар коронавирус яна неча йил хавф солишини айтишди

Буюк Британиянинг фавқулодда вазиятлар бўйича илмий маслаҳат гуруҳи маълумотларига кўра, SARS-CoV-2 коронавируси камида 2026 йилгача хавф туғдиради.

«SARS-CoV-2 таҳдид қилишда давом этади ва яна камида 5 йил давомида эмлаш ва маълумотлар мониторинги орқали фаол назоратни талаб қилади», дейилади британиялик олимлар хулосасида.

Жанубий Африкада аниқланган «Омикрон» штамми ўта юқувчанлиги сабабли коронавируснинг янги тўлқинини юзага келтириши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ ушбу штаммни «ташвишли» деб эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг