Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавируснинг янги аломатини аниқлашди

Олимлар коронавируснинг янги аломатини аниқлашди

АҚШнинг Массачусетс штатидаги шифохона тадқиқотчилари Халқаро Дерматологик жамиятлар лигаси ва Америка дерматология академияси билан ҳамкорликда тажриба ўтказдилар. Улар коронавирусни ўтказганлар кўпроқ тери касалликларига дуч келиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда  «Telegraph» нашри хабар берган.

Мутахассислар  мингдан ортиқ ҳолатларини терига таъсирини текширдилар. Уларнинг учдан бирида тахминан икки ҳафта давомида  аломатлар мавжуд бўлган. Бир нечта беморларда белгилар 60 дан 130 кунгача сақланиб турган.

Бундан ташқари, олимлар COVID-19 Халқаро Дерматологик реестрида тери касаллиги аломатлари билан касалланганлар ҳақида маълумот топдилар. Беморларнинг тахминан ярмида оёқларнинг яллиғланиши қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг