Олимлар COVID-19нинг енгил шаклидан кейин антитанача қанча вақт сақланиб қолишини аниқладилар
COVID-19нинг енгил шаклидан сўнг антитанача бир йилгача сақланиб қолиши мумкин, деб ҳисоблайди Стокгольмдаги Дандерид шифохонаси олимлари. Уларнинг тадқиқотлари клиниканинг веб-сайтида эълон қилинган.
2020 йил баҳорида шифокорлар тиббиёт муассасасининг икки мингдан ортиқ ходимидан қон олишди. Тахминан 19%ида SARS-CoV-2 га қарши антитанача аниқланди. Бундан ташқари, улар юздан ортиқ COVID-19 беморларининг қон намуналарини таҳлил қилишди. Бир йил ўтгач, ўрганиш якунланди.
«Биз COVID-19нинг енгил шаклидан сўнг бир йил ўтиб антитаначаларга яхши реакцияни кузатмоқдамиз», — дейилади тадқиқотда.
Тадқиқотда 2020 йил баҳорида коронавирус билан касалланган ҳамда эмланмаган бир гуруҳ одамлар, жумладан, шифохона ходимлари ва беморлар иштирок этишди. Бир йил давомида шифокорлар инфекцияни табиий юқтиргандан сўнг одам иммунитетини ўрганишди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, 2020 йил баҳорида касалликнинг енгил шаклини бошидан ўтказганларнинг 80%идан ортиғи бир йилдан сўнг антитаначаларнинг ўлчов даражасига эгалик қилишди.
Шунингдек, тадқиқотчилар антитаначалар вируснинг янги вариантларига қарши курашиш қобилиятини текширдилар ва улар ҳозирги кунда Европада кенг тарқалган альфа ва дельта штаммларига қарши кураша олишларини аниқладилар.
Шу билан бирга, швед шифокорлари коронавирус билан касалланган бўлсангиз ҳам, расмийларнинг тавсияларига амал қилиш ва эмлаш зарурлигини таъкидламоқда. Олимларнинг фикрича, COVID-19ни бошидан ўтказганларда антитанача даражаси вакцинациядан кейин ҳам сезиларли даражада ошади. Бироқ мутахассислар ушбу даражаларнинг ҳимоя қилиш муддати билан ўзаро боғлиқлигини ҳали билишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter