Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўлган инсондан коронавирус юқиши мумкинми?

Ўлган инсондан коронавирус юқиши мумкинми?

Фото: «The Daily Mail»

Илк маротаба ўлган инсондан коронавирус юқиши Бангкок (Таиланд)да кузатилди. Бу ҳақда «The Daily Mail» ёзмоқда.

Коронавирус оқибатида вафот этган одамдан касалликни юқтириб олган судмедэкспертнинг ўзи ҳам вирус қурбонига айланди.

Таиландлик ва ҳиндистонлик мутахассислар судмедэкспертнинг тирик инсондан коронавирус юқтириб олиш эҳтимолини жуда паст баҳолашган, чунки у фақат ўликлар билан «ишлаган».

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ ва бошқа тиббиёт ташкилотлари коронавирус оқибатида вафот этганлардан эҳтиёт бўлишга чақиришганди, негаки вирус қандай тарқатаётгани охиригача ўрганилмаган.

Судмедэкспертлар ва патологоанатомларга махсус ҳимоя кийими, кўзойнаклар, қўлқоплар ва тиббий ниқоб кийиш тавсия этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг