Коронавирусга қарши курашувчи вакцинадан тезроқ ва самаралироқ усул топилди
Колумбия университети олимлари COVID-19 беморларидан SARS-CoV-2 ни зарарсизлантиришда энг самарали бўлган антитаначани ажратиб олишди, дейилади «Nature» журналида чоп этилган мақолада.
Гарчи ҳозирда бир қанча вакцина ва препаратлар ишлаб чиқилаётган ва клиник синовлардан ўтаётган бўлса-да, аммо уларни фаол қўллаш учун ҳали бир неча ой кутишга тўғри келади. Бироқ беморлар ишлаб чиқарувчи антитанача инфекцияга қарши курашиш ёки профилактикаси учун ҳозирданоқ қўлланилиши мумкин. Бу ёндашув коронавирусдан тузалган беморлардан олинган қон зардобидан фойдаланишни эслатади. Лекин бу анча самаралироқ.
Зардоб таркибида турли антитаначалар бор, бироқ ҳар бир беморнинг ўз иммунитети бўлгани учун бир беморни даволашда ишлатилган антитаначалар билан тўйинтирилган плазма бошқа одамнинг плазмасидан анча фарқ қилиши мумкин. Антитанача сифати турли беморларда фарқ қилади. Мана, масалан, COVID-19 нинг оғир аломатлари кузатилган беморларда антитанача кучлироқ бўлади.
Тадқиқотчилар оғмахонда ўтказилган тажрибалар орқали коронавирусга қарши антитаначанинг ҳимоя таъсирини тасдиқлашди ва келгусида одамлар иштирокида тажрибалар ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter