Нохуш хабар: бир кунда уч киши коронавирус сабаб оламдан ўтди
2021 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93597 (+421) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
54 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
77 нафари Тошкент вилоятида,
239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter