Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегияда коронавируснинг энг янги тури аниқланди

Норвегияда коронавируснинг энг янги тури аниқланди

Фото: «Depositphotos / ralwel»

Норвегияда коронавируснинг В.1.525 деб номланган янги тури топилди. У оддийсидан кўра юқумлироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди NRK телерадиокомпанияси Миллий соғлиқни сақлаш институтига таяниб.

«Чоршанба куни мамлакатда ҳам Британия, ҳам Жанубий Aфрика вариантлари билан ўхшашликларга эга бўлган янги штамм аниқланди», — дея таъкидлади  телекомпания.

Норвегияда сўнгги 24 соат ичида В.1.525 штаммини юқтириш билан боғлиқ 10 га яқин ҳолат қайд этилгани айтилмоқда.

«У юқумлироқ эканлигини ҳозирча билмаймиз, лекин эҳтимолдан холи эмас», — дея телекомпания институт кафедра мудири Лине Волднинг сўзларини келтиради.

Унинг айтишича, Норвегияда аллақачон коронавируснинг турли штаммлари аниқланган. Вақт ўтиши билан уларнинг ўзгариши одатий ҳол бўлиб қолди.

Шу билан бирга, штаммларнинг аниқ диагностикаси мавжуд бўлмаган бошқа мамлакатларда бундай вариант у ерда аллақачон айланиб юрганлиги умуман маълум бўлмаслиги ҳам мумкин. Норвегия Буюк Британия, Дания ва Исландия билан бир қаторда аниқланган штаммларни синчковлик билан таҳлил қилмоқда, дея изоҳлади институт.

Бугунги кунга келиб, норвегиялик мутахассисларнинг фикрича, Ослода ҳар еттинчи инфекция ҳолати бошқа коммуналар бўйлаб тарқалиб кетган «британ» штамми туфайли келиб чиққан — жами 700 га яқин. Бундан ташқари, «Жанубий Aфрика» штаммининг 42 та ҳолати маълум. Олимлар унга қарши вакцинанинг самарадорлигини ҳали билишмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг