Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобель мукофоти совриндори: коронавирус лабораторияда яратилган

Нобель мукофоти совриндори: коронавирус лабораторияда яратилган

Фото: «Osimira.com»

2008 йилда ОИВни кашф этгани учун Нобель мукофотини олган франциялик вирусолог Люк Монтаньенинг фикрича, янги COVID-19 коронавируси табиий пайдо бўлмаган, у лабораторияда яратилган.

«Ушбу вирус билан манипуляция қилинган, деган хулосага келдик», — деди Монтанье «CNEws» телеканалига берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, COVID-19 га ОИВ зарралари қўшилган.

«Вирус табиий келиб чиқмаган, бу молекуляр биологларнинг иши», — деб ҳисоблайди вирусолог. — Қандай мақсадда яратилгани номаълум. Менинг вазифам — фактларни келтириш, мен ҳеч кимни айбламаяпман, буни ким ва нима учун қилганини билмайман. Эҳтимол, улар ОИТСга қарши вакцина ишлаб чиқмоқчи бўлишгандир».

Шу билан бирга, «Pourquoi docteur» порталига берган интервьюсида бу вирус Ухань лабораториясидан чиққанлигини айтиб ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг