Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниқоб ёрдамида пандемияни тўхтатишнинг иложи йўқ. Лекин...

Ниқоб ёрдамида пандемияни тўхтатишнинг иложи йўқ. Лекин...

Фото: «Wane.com»

Ҳимоя ниқобларини тақиш коронавирус пандемиясини тўхтата олмайди. Олимлар бу ҳодисани «The Daily Mail» нашрига тушунтириб беришди.

Эдинбург университети вирусологи Пол Дигард инфекция ҳаводаги томчилар орқали юқишини кўрсатиб берди. Одам йўталганда ёки аксирганда томчилар таркибидаги вирус ҳавога тарқалади. Вирус зарраларининг ўзи ҳаддан ташқари кичкина бўлиб, матодан осонликча ўтиб кетади. Лекин вирус катта сув томчиларида бўлса, тўсиқни енгиб ўтолмайди.

Ниқоб тўғри тақилгандагина самара беради, яъни одамнинг оғзи билан бурни ёпиқ бўлиши керак, дея таъкидлади Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби профессори Жимми Уитворт. Агар баъзи одамлар ҳимоя воситаларини нотўғри тақишса, уларнинг самарадорлигини аниқлаш қийин бўлади.

«Биз ниқобларнинг қандай самарага эга эканлигини аниқ билмаймиз. Аммо соғлом фикр уларни тақиш кераклигини айтмоқда», — дея қўшимча қилди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг