Нидерландия ялпи карантинга кирди
Нидерландия ҳукумати 2021 йилнинг 19 январига қадар умумиллий карантин жорий этишга қарор қилди. Чеклов бугун, 15 декабрга ўтар кечасидан кучга кирди.
Карантин чекловларига кўра, мамлакатдаги барча дўконлар ёпилади (кундалик эҳтиёж учун энг муҳим маҳсулотлар сотиладиганларидан ташқари), барча мактаблар чоршанбадан онлайнга ўтказилади. Фуқароларга уйда қолиш ва меҳмон чақирмаслик тавсия этилган.
Комендантлик соатини жорий этишни ҳам муҳокама қилишган, кейинчалик бу қарордан воз кечишган.
Нидерландияда ўтган душанба куни коронавирусни юқтириш бўйича 8 496 та янги ҳолат қайд этилди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 621 минг нафардан ортиқ инсон ковидга чалинган, беморларнинг 10 минг нафардан зиёди вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter