«Навбаҳор» футболчисида ҳам вирус аниқланди
Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи бир қатор клублар футболчиларида коронавирусга оид касалланиш ҳолатлари қайд этила бошлаганидан сўнг, чемпионатнинг 10-11 тур учрашувлари қолдирилган эди.
Ушбу ҳолатдан сўнг барча клублар умумий текширувдан ўтказилмоқда ва текширув натижалари ПФЛга тақдим этилаяпти.
ЎзПФЛ Матбуот хизматининг маълум қилишича, «Навбаҳор» футбол клубининг бир нафар футболчиси топширган тест натижаси мусбат кўрсаткич қайд этган. Ушбу футболчи жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинган.
Шу боис, клубнинг бошқа футболчи, ходимлари ҳам CОВИД-19 га яна бир бор тест топширган ва айни дамда улар тест жавобларини кутишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter