Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис смартфонни коронавирусдан эҳтиёт қилиш усулини маълум қилди

Мутахассис смартфонни коронавирусдан эҳтиёт қилиш усулини маълум қилди

Фото: «Ok.ru»

Коронавирус пандемияси даврида нафақат қўлларни, балки смартфонларни ҳам дезинфекциялаб туриш керак. Чунки улар вирус ва микроблар ташувчиси ҳисобланади. Бу ҳақда 14 октябрь, чоршанба куни «Sputnik» радиосига берган интервьюсида гаджет ва технологиялар ҳақидаги DGL.ru портали муҳаррири Людмила Мурзина маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, доимо ёнингизда бўладиган смартфон дезинфекцияланмаса, инфекция, хусусан, COVID-19 қўлга ўтади.

«Коронавирус ҳам унда бўлиши мумкин. Энг муҳим ҳимоя — мунтазам тозалаб туриш. Смартфонни ҳам худди қўл каби ювиш ёки дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов бериш керак», — дейди Мурзина.

Людмила смартфонларнинг бир қанча янги моделлари сув ўтказмаслик хусусиятига эга эканлигини эслатиб қўйди.

«Агар сизнинг смартфонингиз сув ўтказмаса, шунчаки кран остида оқар сувда ювсангиз ҳам бўлади. Фақат ҳимоя даражаси IP68 дан паст бўлмаслиги керак», — дея таъкидлайди эксперт.

Мурзинанинг сўзларига кўра, барча гаджетларга мос келадиган махсус спиртли эритма билан стандарт ишлов бериш экран ва корпуснинг олеофоб қопламасига зарар етказиши ҳеч гап эмас. Бироқ мазкур ҳолатда эпидемиологик хавфсизлик масаласи биринчи ўринга кўтарилиши керак. Шу боис махсус дезинфекцияловчи воситани харид қилиш тавсия этилади. Фақат унинг таркибидаги спирт миқдори 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Яқинда олимлар пул ва смартфон экранида коронавируснинг қанча яшашини маълум қилишганди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, коронавирус хона ҳароратида буюмларнинг силлиқ юзасида 28 кунгача яшаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг