Мутахассис коронавирус пандемияси қачон тугашини маълум қилди
Коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугаши мумкин, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге «Welt» нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йил «яна бир COVID йили бўлади». Бироқ 2020 йилда одамлар янги касаллик ҳақида кам маълумотга эга бўлишган бўлса, энди пандемия назорат қилса бўладиган аҳволга келиб қолган.
«Мен учун ўз ишимда олдиндан режалаштириш муҳим. Шундан келиб чиқиб пандемия 2022 йил бошига келиб тугайди деб айта оламан. Бу вирус йўқ бўлиб кетишини англатмайди. Aммо, умид қиламанки, ўша вақтга келиб аралашувларга эҳтиёж қолмайди», — дея Клюге сўзларини келтирган РИA Новости.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, давлатлар чекловларни қандай бекор қилишни бошлашлари жуда муҳим, чунки ҳаммаси жуда тез содир бўлса, «биз яна бошига қайтамиз».
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда қарийб 115 миллион киши коронавирус билан касалланган бўлиб, 2,5 миллиондан ортиқ бемор вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter